ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРНИНГ ЁШЛАР ҲАЁТИГА ТАЪСИРИ

Ушбу илмий мақолада ижтимоий тармоқларнинг ёшлар ҳаётига кўп қиррали таъсири тадқиқ этилган. Замонавий рақамли муҳитда ижтимоий тармоқлар ёшларнинг мулоқот тарзи, маълумот олиш манбалари, психологик ҳолати ва ижтимоий муносабатларига сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда. Мақолада Facebook, Instagram, TikTok, Telegram каби платформаларнинг ёшлар орасидаги кенг тарқалиши ва уларнинг ижобий ва салбий оқибатлари таҳлил қилинган. Тадқиқот натижасида ижтимоий тармоқлар ёшларнинг академик фаолиятига, жисмоний саломатлигига, руҳий ҳолатига ва ижтимоийлашув жараёнига таъсир этишини исботловчи далиллар келтирилган.

154
29.06.2026

АХБОРОТЛАШГАН МАДАНИЙ МАКОНДА ЁШЛАРДАГИ ҚАДРИЯТЛАР МЎЛЖАЛЛАРИНИНГ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАШУВИ

Мақолада муаллиф жамиятдаги ижтимоий муносабатлар шароитида авлодлар алмашинуви жараёнидаги қадриятлар мўлжалларининг трансформациялашувини маданий маконда фольклорнинг бир қисми саналган “дуо”лар мисолида таҳлил этади. Барча даврлар учун ўзига хос қадриятлар мўлжали намоён бўлиб, унинг ўзгарувчанлиги ёки давомийлиги албатта мавжуд ижтимоий-сиёсий ва маданий хусусиятларга боғлиқ бўлади. Ҳамма вақт ҳам ишончли манба ёки маълумотлар базасининг етишмаслиги, тадқиқотчидан ўзига хос методологик ёндашувларни излаб топишни талаб этади. Ахборотлашган жамиятда қадриятлар мўлжалларининг трансформациялашувини аниқлашда маҳаллий социологик тадқиқотларда шу пайтганча эътибор қаратилмаган ўзига хос ёндашув, яъни “дуо” ларда қадриятларнинг ёшлар дунёқарашига таъсир ўтказувчи омиллар таҳлил этилди. Истиқболда маданий антропология ва дин социологиясидаги назарий-методологик ёндашувларни ифодалашда мазкур ёндашувнинг аҳамияти алоҳида ўрин тутиши мумкин.

493
13.02.2026

ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИ ШАРОИТИДА ЁШЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Ёшлар маънавий қиёфасида содир бўлган ўзгаришлар мамлакат ичидаги сиёсий вазият барқарорлигини таъминлаш, миллий ва миллатлараро тотувликни сақлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини ҳимоя қилиш, янги жамият барпо этишда глобаллашув жараёнининг ютуқларига таянишга қаратилган кўп қиррали фаолиятда, яқин ўтмишда камситилган миллий муаммоларни ҳал қилишда, хусусан миллий тилни, маданий-маънавий меросни, тарихий хотирани тиклашда ҳам яққол намоён бўлмоқда.

841
27.12.2024