Мақолада ижтимоий адолат ва инклюзив тараққиётни барқарор ривожланиш концепциясининг асосий компонентлари сифатидаги ижтимоий-фалсафий асослари кўриб чиқилади. Глобал муаммолар контекстида ижтимоий адолатнинг фалсафий англаниши ҳамда унинг Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилган. Барқарор ривожланиш мақсадларининг ижтимоий адолат, инклюзивлик ва тенглик принциплари билан ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинади. Ўзбекистон тажрибаси ижтимоий адолат принципларини миллий қадриятлар ва модернизация жараёнлари билан интеграциялашувнинг ўзига хос ёндашувлари кўрсатиб берилади.