МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИДА “РАБИЪ АЛ-АБРОР” АСАРИНИНГ ЎРНИ

Мазкур мақолада Жоруллоҳ шарафли номга эга бўлган аллома Маҳмуд Замахшарийнинг “Рабиъ ал-аброр” асари хусусида сўз юритилган. Асар “Илми муҳозарот” услубида ёзилган. “Рабиъ ал-аброр” асарининг асосини жамиятдаги муҳим соҳаларга бағишланган ва асар яратилган даврининг зиёли кишиси билиши керак бўлган турли кўринишдаги маълумотлар ташкил қилади. Асарнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда берилган турли мавзуларга оид маълумотлар ўз давридан бошлаб, бугунга қадар ўз долзарблигини сақлаб келмоқда.

69
13.04.2025

КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Мақолада Ўзбекистонда кичик бизнесни рақамлаштириш жараёнлари таҳлил қилинган. Рақамли технологиялардан фойдаланишнинг назарий асослари ва амалий аҳамияти ёритилган. “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўрганилган. Жанубий Корея ва Сингапур каби давлатларнинг илғор тажрибалари таҳлил қилинган. Ўзбекистонда кичик бизнесни рақамлаштиришнинг ҳозирги ҳолати, эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммолар аниқланган. Рақамли технологияларни жорий этишнинг асосий афзалликлари ва имкониятлари кўрсатилган. Кичик бизнесни рақамлаштиришни янада ривожлантириш бўйича инфратузилмавий, институционал ва молиявий таклифлар ишлаб чиқилган.

77
13.04.2025

КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА РИВОЖЛАНТИРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН МУАММОЛАР

Мақолада жаҳонда ва Ўзбекистонда кичик бизнес фаолиятини рақамли технологиялар асосида ривожлантириш масалалари таҳлил қилинган. Халқаро ташкилотларнинг ҳисоботлари асосида рақамли савдонинг ривожланиш тенденциялари ўрганилган. Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда кичик бизнесни рақамлаштириш борасидаги муаммолар аниқланган. Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил этилган. Соҳани янада ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

145
27.12.2024

ЎЗБЕКИСТОНДА ЎТИШ ДАВРИ СИЁСИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ЖИҲАТЛАРИНИНГ АРАБ ТИЛИДАГИ ИЛМИЙ АДАБИЁТЛАРДА ЁРИТИЛИШИ

Ушбу мақолада республикамиз мустақиллигининг эълон қилиниши, давлат қурилишининг янги босқичи, фуқаролик жамияти институтларининг вужудга келиши ва маънавий қадриятларнинг тикланиши каби масалаларнинг араб тилли тадқиқотлардаги ҳолати таҳлил қилинади. XX асрнинг 90 йилларида Ўзбекистонда кузатилган ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни хорижда ёритилишини ўрганиш орқали, Ўзбекистоннинг энг янги тарихига оид янги талқинлар, фикр ва ёндашувлар билан танишиш мумкин.

197
13.09.2024

ЗАМОНАВИЙ КУТУБХОНАНИНГ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИДАГИ ЎРНИ

Мақолада электрон китобларнинг ўзига хос ютуқлари, Шу ўринда ўсиб келаётган ёш авлодни китоб мутолаасига чорлаш ва китобхонлик маданиятини юксалтириш,уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, илм-маърифатини янада бойитиш каби жиҳатлар ўрганилган.

319
24.01.2024

УМАР ТЕРМИЗИЙНИНГ “ИХЛОС КИТОБИ”ДА КЕЛТИРИЛГАН ЎН БИТТА ҲАДИСЛАР ҲАҚИДА

Мазкур мақолада Умар Термизийнинг “Ихлос китоби”да келтирилган ҳадис илми ҳақида манбалар таҳлил қилинган. Биз агар Умар термизининг ҳаётини ва қолдирган мерсони ўрганадаган бўлсак. Шу нарса аниқ бўладики у киши сўфий ва воиз бўлганликлиги.

272
14.12.2023

ҲАМЗА ШИНВОРИЙ ШЕЪРИЯТИДА БАДИИЙ САНЪАТЛАР

Ушбу мақолада Ҳамза Шинворийнинг шеъриятидаги илми балоға, яъни мукаррар, издивож, иштиқоқ, тазод каби лафзий, маънавий ҳамда ҳарфий санъатларнинг қўлланиши таҳлил қилинган бўлиб, шоирнинг улардан қанчалик маҳорат билан фойдалана олганлиги кўрсатиб берилган.

226
09.12.2023

ЎРТА АСРЛАР МОВАРАУННАҲРИДА АСТРОНОМИК ИЛМЛАР РИВОЖЛАНИШИНИНГ ФАЛСАФИЙ-ТАРИХИЙ АСОСЛАРИ ВА УНИНГ ЧАҒМИНИЙ АСТРОНОМИК ҚАРАШЛАРИГА ТАЪСИРИ

Мазкур мақолада ўрта асрлар Шарқ фалсафасида табиий-илмий, ижтимоий-фалсафий ривожида алоҳида аҳамиятга эга бўлган алломаларнинг астрономик қарашларининг фалсафий таҳлили ва уни ишимизнинг объекти бўлган Маҳмуд ибн-Муҳаммад ал-Чағминийнинг табиий-илмий ва фалсафий қарашларига таъсири борасида мулоҳаза юритилади.

325
29.09.2023

АГРАР СОҲА ИҚТИСОДИЁТИГА БИОХИЛМА-ХИЛЛИК ВА ЭКОЛОГИК ОМИЛЛАРНИНГ ТАЪСИРИ

Ушбу мақолада инсоннинг ҳайвонот оламига антропик ва антропоген таъсирларига, ўсимликлар ва ҳайвонот оламининг биосферада моддалар айланма ҳаракатини таъминловчи катта биологик хилма-хиллик эканлигига тўхталиб ўтилган. Мақолада инсониятнинг олдида охири ҳалокатли тугаши мумкин бўлган бир қанча табиий офатларга ечим топиш масаласи турганлигига эътибор қаратилган.

286
21.06.2023