ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРНИНГ ЁШЛАР ҲАЁТИГА ТАЪСИРИ

Ушбу илмий мақолада ижтимоий тармоқларнинг ёшлар ҳаётига кўп қиррали таъсири тадқиқ этилган. Замонавий рақамли муҳитда ижтимоий тармоқлар ёшларнинг мулоқот тарзи, маълумот олиш манбалари, психологик ҳолати ва ижтимоий муносабатларига сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда. Мақолада Facebook, Instagram, TikTok, Telegram каби платформаларнинг ёшлар орасидаги кенг тарқалиши ва уларнинг ижобий ва салбий оқибатлари таҳлил қилинган. Тадқиқот натижасида ижтимоий тармоқлар ёшларнинг академик фаолиятига, жисмоний саломатлигига, руҳий ҳолатига ва ижтимоийлашув жараёнига таъсир этишини исботловчи далиллар келтирилган.

28
29.06.2026