ДИНИЙЛИК ВА ДУНЁВИЙЛИК

Мақолада динийлик ва дунёвийликнинг ўзига хос-ҳусусиятлари, диннинг маънавий ва руҳий ҳамоҳангликни таъминлашдек функцияси, дин, жамият ва давлат муносабатлари тизимида манфаатлар уйғунлигини таъминлашда ҳам диннинг улкан ижтимоий гуруҳларни уюштира олиши, бирлашишини таъминловчи мафкуравий вазифаси ҳусусида фикр билдирилган.

67
13.04.2025

ИБН СИНОНИНГ ФАЛСАФИЙ АСАРЛАРИДА ИНСОН КАМОЛОТИ

Ушбу мақолада буюк Шарқ мутафаккири Абу Али ибн Синонинг нодир асарларида инсон камолоти, маданияти ва фалсафий мулохазасини юксалтириш каби масалалари ёритилган. Бугунги кундаги таълим соҳасидаги ислоҳатлар аждодларимиз ижодини ҳар томонлама чуқур изланишларга даъват этиб, миллий маънавий қадриятларимиз салмоғини юксалтирмоқда. Жумладан, Абу Али ибн Сино фалсафий мероси кўпқиррали бўлиб, уларни ўзаро қиёсий ўрганиш фуқаролик жамияти асослари яратилаётган ҳозирги тарихий босқичларда муҳим аҳамият касб этади.

290
05.06.2024

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – БАРҚАРОРЛИК ОМИЛИ

Мазкур мақолада диний бағрикенглик, динлараро муносабатлар, диний муносабатларнинг ҳуқуқий асослари, диний қадриятларга муносабат, виждон эркинлиги ва диний эътиқод масалалари баён қилинган.

218
09.12.2023