Мазкур мақолада бўлажак чет тили ўқитувчиларида касбий мотивацияни ривожлантиришга хизмат қиладиган психологик шарт-шароитлар муаллифнинг шахсий тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган тўрт блокли (мотивацион, мазмуний, жараёнли, натижавий) педагогик модель асосида таҳлил қилинади. Мақолада касбий мотивациянинг психологик механизмлари алоҳида-алоҳида санаб ўтилмасдан, балки улар ўртасидаги ички боғлиқлик ва педагогик амалиёт жараёнидаги конкрет намоён бўлиш шакллари орқали ёритилади. Таклиф этилаётган концептуал жадвал ҳар бир психологик шартнинг тегишли педагогик блокда қандай амалий кўринишга эга бўлишини кўрсатади, бу эса назарий таҳлилни амалиётга яқинлаштиради.
Maqolaning pdf varianti